• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сирдарёда «Дамас», «Isuzu» ва «Нексия» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ByМухбир

Iyul 15, 2021

Бугун 15 июль куни соат 13:00ларда Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 34-километрида «Сирдарё-Гулистон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Дамас» русумли автомашина ортга қайрилиб олаётган вақтда ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келган «ISUZU» русумли юк автомашинаси уриб юбориши натижасида қарама-қарши томонига чиқиб кетиб ағдарилган. «ISUZU» юк автомашинаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

101