Чироқчида ноҳақ ишдан ҳайдалган шифокор партия ёрдами билан ишга қайтди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Чироқчида ноҳақ ишдан ҳайдалган шифокор партия ёрдами билан ишга қайтди

ByМухбир

Iyul 16, 2021

24–июнь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган. 

Шифохона кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. фуқародан касаллик тарихи  дафтарини очиш учун 5000 сўм сўраган. Ушбу воқеадан сўнг бу ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Туман юқумли касалликлар шифохонаси раҳбарининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан муолажа фельдшери Ғ. А. ишдан бўшатилган ва у билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилинган.

 “Адолат” партияси вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, фаоллар билан  бўлиб ўтган нохуш ҳолатни ўрганилган. Туман юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда фельдшер Ғ.А.ни ҳар томонлама яхши ишлаши ҳақида маълумотлар очиқланган. Шундан сўнг муолажа фельдшери Ғ.А.ни ўз ўрнига қайта тиклаш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борилди. 

Натижада, шифохона кундузги муолажа фельдшери Азамат Пардаевич Ғозиев юқумли касалликлар шифохонасига ўз ўрнига ишга тикланган. Бу ҳақда «Адолат» СДПнинг Матбуот хизмти маълум қилди.

74