Йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Маьлум қилинишича , 2021 йил 8 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ, Самарқанд вилояти ДХХ ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

Бу хақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди

Каттақўрғон шаҳар Дўст Ишбеков кўчасида яшовчи, 1980 туғилган, фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун махсус жой “Арена” ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг (ўн минг) сўм миқдорда пул олиб келганлиги аниқланди.

“Арена”да жами 3 нафар фуқаролар ўзларининг хўрозларини уруштириш учун олиб келганлиги, 70 га яқин фуқаролар эса томошага келганлиги аниқланиб, уларнинг ёнлари кўздан кечирилганда 3 нафар фуқароларнинг чўнтакларидан «марихуанна» гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида 51 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

168