Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.
Унга кўра, Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди.
Унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.
Шунингдек, пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда жума намозлари ҳам вақтинча тўхтатилмоқда.
Бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.
