Самарқандда “Жартепа” чегара божхона постида гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда “Жартепа” чегара божхона постида гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

ByМухбир

Iyul 17, 2021

“Жартепа” чегара божхона постида гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди . Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди

“Жартепа” чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган хориж фуқароси С.Б. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ҳаракатланаётганда, унинг қўл сумкаси божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Натижада, С.Б.га тегишли бўлган қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилади.

Божхона назоратидан ўтиш пайтида оғзаки сўровларда маълум қилмаган, ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган кўп миқдордаги “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситасини олиб кирмоқчи эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

66