Самарқанд вилоятида аввал ҳам яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак яна шу жиноятни содир этганликда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, эркак аввал уйида фоҳишахона ташкил қилгани учун судланган. Унга озодликни чеклаш жазоси тайинланса, бетоб фарзандини шифохонага олиб боролмаслиги боис жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, у уйида яна фоҳишахона ташкил қилгани аниқланиб, суд ҳукми ўқилган. Ҳукмга кўра, фуқаро Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинланган.
