• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган қизга суд ҳукми ўқилди — (видео)

ByМухбир

Fev 11, 2021

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида маст ҳолда йўл-патруль хизмати ходимига қаршилик кўрсатиб, унга сумка билан жароҳат етказган 23 ёшли қиз суд қилинди.

Хабарга кўра, воқеа 2020 йил 4 октабрь куни Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий мавзеси ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмида содир бўлган. 1998 йилда туғилган М.С. шу куни ярим тунда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторларига қаршилик кўрсатган. Маълум қилинишича, 23 ёшли М.С. танишининг машинасида ҳуқуқбузарлик содир этгани учун унга нисбатан баённома расмийлаштирилаётган вақтда машинани жарима майдончасига олиб борилишига қаршилик кўрсатиб, йўл-патруль хизмати инспектори Д.А. билан жанжаллашган.

М.С. ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ва қўлида бўлган сумкаси билан инспекторнинг бурун қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Қайд этилишича, М.С. суд ҳукми билан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга икки йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
601