Жорий йил 14 июль куни соат 21:30 ларда, Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 16 км.да, Норин тумани Қозоқовул МФЙ ҳудудида 1999 йилда туғилган аёл Нексия русумли автомашинасини тегишли хужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 1964 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақдаНаманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
