Россия Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компанияни танлашини кутмоқда. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россия Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компанияни танлашини кутмоқда.

ByМухбир

Fev 11, 2021

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди

«Марказий Осиёдаги шерикларимиз томонидан Россия вакцинасига бўлган катта қизиқишни кузатмоқдамиз. “Спуник V” ва “ЭпиВакКорона” дори воситалари минтақадаги мамлакатларда сертификация жараёнларидан ўтмоқда. Туркманистонда у тўлиқ якунланди. Қозоғистон ва Ўзбекистон ‘Спутник V’ вакцинасини ишлаб чиқаришни, жумладан, тегишли технологияларни узатишни ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатмоқда», — дейди у.

Руденконинг қўшимча қилишича, Россия «Ўзбекистон томони малакали технологик шерикни аниқлашини кутмоқда».

«Бутун дунёда коронавирус инфекциясининг юқори тезликда тарқалиши давом этаётганини ҳисобга олган ҳолда, биз шерикларимизнинг эҳтиёжини қондириш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз», — дея таъкидлайди вазир ўринбосари.

93