• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россияда террористик гуруҳга аъзо бўлиб қайтган 8 нафар Сирдарё вилоятида яшовчи шахслар қўлга олинди

ByМухбир

Iyul 20, 2021

Шу йилнинг 17 июль куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, мавсумий ишлаш учун Россия Федерациясига бориб, у ерда яширин фаолият олиб бораётган “Катибатуль Тавхид валь-Жиход” террорчилик ташкилоти таъсирига тушган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур гуруҳ аъзолари яшаш жойларига қайтиб келишгач, яқин қариндошлари ва маҳалладошлари орасида радикал қарашларини тарғиб қилиш ҳамда Интернет ижтимоий тармоқлари орқали террорчилик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлар.

Аниқланишича, улар Россия ҳудудида бўлишлари давомида, Сурия Араб Республикасида ўрнашиб олган террористик ташкилотларга молиявий кўмак бериб келганлар ва келажакда ўзлари ҳам ушбу давлатга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирганлар.

Тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳнинг Боёвут туманида яшовчи 8 нафар ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларнинг уяли алоқа воситалари ҳамда яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Айни пайтда, Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

156