20 июль куни Наманган вилоятида кучли ёмғир ёғиши кузатилди. Сўнгги ярим асрда бундай табиат ҳодисаси кузатилмаганди.
Буни ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган Тўрақўрғондан Наманган шаҳрига кираверишдаги ташлама кўприги селдан зарар кўргани исботлаб турибди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабдан ушбу йўлда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Косонсой тумани томондан сел тошқини келиши натижасида кўприк остини сув ювиб, зарарлантирган – дейилади хабарда
