Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазирларнинг янги иш тартибини маълум қилди.
«Вазирлар душанба куни бош вазирга ҳисоботларини беради, янги иш режасини тузиб олади ва вилоятларга жўнайди . Фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Душанбадан яна ҳудудларга боришади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни пойтахтда кўрсам, ишдан оламан. Ҳамма жон куйдириб ишлаши керак»
«Вазир республикага хизмат қилади, Тошкентни қоровуллаб ўтирмайди», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
