Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

ByМухбир

Iyul 21, 2021

Когон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар, Шарофбобо Ҳамроев маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Н.А. исмли шахс, ваколатли танишлари орқали икки нафар фуқарога “Б,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига жорий йилнинг июнь ойи охирларида олган 1.000.000 сўм пулларни, ишни ҳал қилиб беролмаганлиги сабабли Бухоро шаҳар Хўжа Нуробод кўчасида жойлашган “Арк қўрғони” олдида қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

68