Фарғонада Coca-cola, Pepsi ва Fanta тайёрланаётган цех фош этилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада Coca-cola, Pepsi ва Fanta тайёрланаётган цех фош этилди

ByМухбир

Iyul 24, 2021

Учкўприк туманида уйида салқин ичимликлар ишлаб чиқараётган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан “Coca-cola ichimligi O‘zbekiston – LTD” МЧЖнинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказди.

Аниқланишича, фуқаро М.Э. уйида яширин цех ташкил қилиб, санитария ва гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда Coca-cola, Pepsi ва Fanta номи остида салқин ичимликларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган.

Воқеа жойидан тайёр маҳсулотлар, бўш елим идишлар, рангли суюқлик ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

208