ССВ: Кеча бир куннинг ўзида юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 200 минг дозадан ошди
24 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 209 137 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 146 648 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 41 475 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 014 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 338 889 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 055 667 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 648 246 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 634 976 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 077 470 нафарни ташкил қилмоқда.
24 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (36 012 доза),
📌Н анган вилояти (28 135 доза),
📌Андижон вилояти (20 865 доза),
банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 841 982 доза,
📌Фарғона вилоятида 827 122 доза,
📌Андижон вилоятида 704 061 доза,
📌Самарқанд вилоятида 589 957 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
