Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 24 июль куни сувда чўкаётган 2 ёшли бола ва унинг онаси қутқариб қолинди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги маътбот хизмати.
Маълум қилинишича, воқеа соат 17:30 да тумандаги Анҳор каналида содир бўлган. Она ва бола сувда чўкаётганда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси томонидан қутқариб қолинган.
Она ва болага тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳозирда она-боланинг аҳволи қониқарли, ҳарбий врачлар назоратида.
Ҳарбий хизматчи юқори қўмондонлик томонидан рағбатлантиришга тавсия этилди.
