• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Катта тезликда келаётган «Cobalt» 5 ёшли қизни уриб кетди

ByМухбир

Iyul 25, 2021

Воқеа Ургут туманида содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Мерганча маҳалласида соат 8:00 да катта тезликда келаётган «Cobalt» бозорга чиққан 5 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда қиз қарама-қарши тарафдан келаётган «ЗИЛ»нинг орқа баллонлари тагига учиб тушган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилган. Унда аниқланишича, 2016 йилда туғилган қизни ота-онаси қаровсиз қолдирган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун кўп қаватли уйда яшовчи маҳаллий аҳолига огоҳлантириш берилган.

115