Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 июль куни туманнинг «Бешбола» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида Тошкент—Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Lada Largus машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган 24 ёшли йигитни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
