Бухорода 22 ёшли қиз фуқаронинг пластик картасидан 1,1 млн сўм ечиб олди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бухорода 22 ёшли қиз фуқаронинг пластик картасидан 1,1 млн сўм ечиб олди

ByМухбир

Iyul 27, 2021

Маълум қилинишича, О.Г. соат 23:53 да Олот тумани Мухтор маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.С. исмли йигит билан Telegram тармоғи орқали боғланган. Қиз унга «Asaka bank» орқали ойлик иш хақисиз, кафилсиз 5 фоиз устама тўлов билан 12 миллион сўм пулни қарзга олиб беришни ваъда қилган.

Таъкидланишича, у гаров сифатида олдиндан 10 фоиз пулни пластик картасига ўтказиб беришга ишонтириб, Қ.С.нинг пластик карта махфий коди ва рақамини билиб олиб, картадаги жами 1 миллион 100 минг сўм пулни ечиб олган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан О.Г.га нисбатан Когон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бу шахснинг бошқа шу каби жиноятларни содир қилган-қилмаганини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

122