• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мурод Хонтўраевнинг вафоти бўйича жиноий иш қўзғатилди

ByМухбир

Iyul 27, 2021

Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев вафот этган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. 

Мурод Хонтўраев бошқарувидаги BMW X5 автомобили билан тўқнашув содир этган Lacetti автомобили ҳайдовчиси А.У. гувоҳ сифатида терговга жалб этилган. 

66