Наманганда маст эр 34 ёшли хотинини рашк сабаб иш жойида пичоқлаб ўлдириб қўйди.Бу ҳақда Наманган ИИБ матбуот хизмати маълум қилди
Маълум бўлишича, 23 июль куни соат 01:40 ларда, Норин туманида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро 1987 йилда туғилган турмуш ўртоғининг чевархонасига маст ҳолатда бориб, “Сен нега бошқа йигитлар билан телефонда гаплашяпсан”-деб, уни рашқ қилиб, ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан ўнг билак соҳаси ва чап кўкрак соҳасига урган.
Натижада, аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р Жкнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
