• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Оҳангаронда «Captiva» ағдарилиб кетди

ByМухбир

Iyul 27, 2021

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «Captiva» ағдарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 27 июль куни соат 14:20 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 215-километрида «Captiva» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, транспорт воситаси ағдарилган. 

Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими  ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

146