Самарқандда тунги рейдда фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда тунги рейдда фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ушланди

ByМухбир

Iyul 28, 2021

Самарқанд шаҳрида 26 июль куни соат 00:00 дан сўнг ўтказилган тунги рейдда 9 нафар фоҳишалик билан шуғулланган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, рейд давомида жами 153 нафар шахс ҳудудий Ички ишлар бошқармасига олиб келиниб, текширувдан ўтказилган. Шунингдек, 17 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахс ҳужжатлаштирилиб махсус даволаниш муассасаларига юборилган.

Бундан ташқари, бир нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олинган. Фоҳишалик билан шуғулланиб юрган 9 нафар аёл аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жиноятлар тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

63