Маълум бўлишича, 27 июль куни соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида, бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланаётган 3 та автомобиль тўқнашди. Улар:
1) ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли;
2) ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги яна бир «“Mercedes-Benz” русумли;
3) ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Nissan” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙҲХББ хабарига кўра, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
