Сурхондарёда “УАЗ”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда “УАЗ”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди

ByМухбир

Iyul 28, 2021

Сурхондарёда “УАЗ”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 28 июль куни соат 06:15 да Музработ тумани, Юртим жамоли маҳалласида жойлашган “Қора марварид” МЧЖга қарашли Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобча (АГТКШ)да “УАЗ” автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди.

Оқибатда автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

72