Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди ва яна антирекорд қайд этилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌89 нафари Жиззах вилоятида,
📌24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌75 нафари Фарғона вилоятида,
📌56 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 95 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 20 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 158 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 31 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 56 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 68 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.
