Қозоғистонда ўзбекистонлик мигрантлар ЙТҲга учради, бир нафари вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қозоғистонда ўзбекистонлик мигрантлар ЙТҲга учради, бир нафари вафот этди

ByМухбир

Iyul 29, 2021

Ақтобе вилоятида Toyota Previa ағдарилиши ортидан 8 нафар ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.

Кеча, 28 июль куни соат 07:10 да Самара – Чимкент автомобиль йўлида ичида 8 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган Toyota Previa ағдарилиб кетди.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консулхонаси хабарига кўра, автомобиль ҳайдовчиси (Қозоғистон фуқароси) ва Атирау шаҳрига ишга бораётган 8 нафар ўзбекистонлик тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

43 ёшли Н.Д. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган. Уларнинг 2 нафарига тиббий кўрикдан кейин рухсат берилган бўлса, қолган 5 киши шифохонада қолмоқда.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

56