• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жиззахда бир туп қайрағоч дарахтини кесган фуқаро қарийб 54 млн сўм тўлайдиган бўлди

ByМухбир

Iyul 29, 2021

Жиззахда бир туп қайрағоч дарахтини кесган фуқаро қарийб 54 млн сўм тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича , Жиззах вилояти Экология бошқармасига келган мурожаатда Ш.Рашидов тумани «Ғозғишга рухсат сўралган . Аммо бошқарма томонидан чиқарилган тегишли хатга асосан ушбу дарахтларни кесишга рухсат берилмаган.

Шунга қарамасдан, Жиззах шаҳар «Сайҳон» МФЙда яшовчи фуқаро Й.Ж ўзбошимчалик билан 1 туп қайрағоч дарахтини кесиб, кундаков қилаётган пайтида Ш.Рашидов тумани давлат инспекторлари томонидан аниқланди.


Фуқаро Й.Жга нисбатан энг кам иш ҳаққининг 10 баробари (2 миллион 450 минг сўм)  миқдорида жарима ва 51 450 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар белгиланди.

Ҳозирги кунда қарзни ундириш учун ҳужжатлар судга юборилди.

72