• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россияда хитойлик эр-хотинни ўлдирган 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

ByМухбир

Iyul 29, 2021

Россиянинг Адигея Республикасида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда хабардор.уз нашри хабар қилди. 

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 22 июль куни содир бўлган. Майкоп шаҳарчаси Подгорный посёлкасида фермерлик билан шуғулланган хитойлик эр-хотиннинг жасади топилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давомида ушбу ишни 4 нафар ўзбекистонлик содир этгани маълум бўлган. Уларнинг барчаси ушланган. Ўзбекистонликлар эр-хотинни қийноққа солиб ўлдирган. Улар бу ишни пул учун қилганини айтишган. Хабар қилинишича, улар хитойликларнинг 3,9 миллион рублини олиб, қочиб кетган. 

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва гумонланувчилар ҳибсга олинган

Маълумот учун, Адигея Республикаси – Кавказ тоғ тизмасининг шимолий ён бағрида, Кубан атрофидаги текисликда жойлашган. Россия Федерацияси Krasnodar ўлкаси таркибига киради.

471