• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада маст эркакни «Lacetti» ҳайдовчиси томонидан калтакланди

ByМухбир

Iyul 29, 2021

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 18 апрель куни маст эркак «Lacetti» ҳайдовчиси томонидан калтакланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 40 ёшли М.Н. исмли эркак маст ҳолатда шаҳарнинг Хиёбон кўчасидан ўтувчи автомашиналар йўл-қатнов қисмининг четидан ҳушсиз ҳолда тиббиёт муассасасига олиб келинган. Аниқланишича, у йўлда ҳаракатланиб келаётган Қўқон кўчасида яшовчи 29 ёшли Ю.М. бошқарувидаги «Lacetti»нинг йўлига чиқиб юборган. Шунингдек, ҳайдовчи уни қўли билан юз қисмига уриб юбориб, тан жароҳати етказгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тўпланган ҳужжатлар тергов бўлинмасига топширилган ва процессуал тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

120