• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада фуқарони 2 минг доллар эвазига Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

ByМухбир

Iyul 30, 2021

Фарғонада фуқарони 2 минг доллар эвазига Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Қ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро С.га Қирғизистон Республикасининг Жалолобод давлат университетининг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш ва ушбу маълумотнома орқали Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

78