Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи туширилган кроссовкаларни намойиш қилди. Адлия вазирлиги буни ҳурматсизлик деб баҳолади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи туширилган кроссовкаларни намойиш қилди. Адлия вазирлиги буни ҳурматсизлик деб баҳолади

ByМухбир

Iyul 30, 2021

Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи туширилган кроссовкаларни намойиш қилиб, унинг нархини 18 млн сўм деб баҳолади. Адлия вазирлиги буни ҳурматсизлик деб ҳисоблади. 

Маълум бўлишича, италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи туширилган кроссовкаларни тақдим қилган. Шундан сўнг тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни кескин танқид қилган. Уларнинг аксарияти давлат рамзлари ишлатилганига эмас, балки унинг нархига эътироз билдирган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг 5-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас – дейилади муносабатда

90