Жиззах вилояти Зомин туманида 1 август куни дала майдони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳолат Жиззах вилояти Зомин тумани Ўриклисой қишлоғида 1 август куни соат 10:40 атрофида юз берган. Таъкидланишича, қишлоқ ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ва 24 нафар шахсий таркиб жалб қилинган. Ҳозирда ўраб олиш ишлари бошланган.
