Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Шайхали маҳалласида яшовчи аёл Х.О. 13 июль куни 1-гуруҳ ногирони бўлган онаси М.А.ни ҳокимиятдан пул ундириш мақсадида Касаба уюшмалари федерацияси вилоят бўлимига олиб борган.
Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди
Қайд этилишича, аёл онасини федерация биносида қолдириб, ўзи номаълум жойга кетган. Қайтиб келгач, онасини «нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?» деб таҳқирлаган.
Химматова Озода ва унинг оиласига 2020 йил январ ойидан 2021 йил июл ойигача озиқ-овқат ва нақд пул шаклидаги 56.000.500 минг сўм моддий ёрдам берилган.
Таъкидланишича, оилага 21 январда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 0,2 сотих ерга уй-жой қуриш учун ер ажратилиб, 28 634 093 сўм ёрдам пули берилган.
Ҳозирда Х.О. содир этган хатти-ҳаракат вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
