Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Даут-ота» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги «MAN» юк машинаси назоратдан ўтказилган. Унда Х.Ш. автотранспорт юкхонасида йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 102 миллион сўмлик 51 минг дона уяли алоқа хорижий сим карталарини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
