Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина олгани маълум бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина олгани маълум бўлди

ByМухбир

Avg 2, 2021

Президентнинг эмлангани ҳақида Шерзод Асадов маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина олган. Бу ҳақда бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълумот берди.

Асадовнинг таъкидича, Шавкат Мирзиёев ZF-UZ-VAC-2001, AstraZeneca  ва “Спутник V” вакциналари билан эмланган.

Аммо, Асадов Шавкат Мирзиёевнинг айнан қайси вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот бермаган.

“Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. ZF-UZ-VAC-2001, AstraZeneca ва “Спутник V”. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар”, – дейди Асадов.

68