Америкалик рэпер Lil Uzi Vert (ҳақиқий исми Саймир Вудс) пешонасига операция йўли билан 24 миллион долларлик пушти бриллиантни муваффақиятли имплантация қилди, деб хабар беради Esquire.

Операцияни заргар Эллиот Эллианте амалга оширган.
«Гўзаллик — бу оғриқ», — деб ёзади рэпер ўзининг Instagram’даги саҳифасига. Аввалроқ у ушбу қимматбаҳо тошни сотиб олиш учун 2017 йилдан буён пул тўлаб келганини маълум қилганди.
