Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар 2 нафар ИИБ ходимини урди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар 2 нафар ИИБ ходимини урди

ByМухбир

Avg 2, 2021

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Узун туманида 31 июль куни соат 22:30 ларда Сариосиё туманида яшовчи фуқаролар А.О., Ш.Д., Б.Ш., Н.А. ва Р.Ш. туманнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида вояга етмаган Р.С.ни уриб дўппослаган. Шу атрофда юрган туман ички ишлар бўлими ходимлари С.М. ва С.Қ.нинг огоҳлантиришларига қарамасдан, уларга ҳам қасддан тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Сурхандарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органи ходими С.М.нинг баданидаги шикастлар «соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил» тан жароҳатлари экани, шунингдек, ички ишлар органи ходими С.Қ. ҳамда вояга етмаган Р.С.нинг баданида «енгил» тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан 5 нафар йигит ва уларнинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

64