Ҳайдовчига «хушмуомала»да бўлиши айтилган! Malibu'ни «кўп гапирмасдан» қўйиб юборишни буюрган командир ва ҳайдовчи жазога тортилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ҳайдовчига «хушмуомала»да бўлиши айтилган! Malibu’ни «кўп гапирмасдан» қўйиб юборишни буюрган командир ва ҳайдовчи жазога тортилди

ByМухбир

Avg 2, 2021

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилоятида бўлган воқеа» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида, М.Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Исмоилов томонидан “OʼZTEMIRYOʼLMASHTAʼMIR” унитар корхонасига тегишли бўлган «Малибу» русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги сабабли тўхтатилган.

Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмга (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан EV-21 церийали 10-972827 рақамли электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан «хушмуомала»да бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

Ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун интизомий жазоланди.

59