• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Севимли» Телеканал масъули жавобгарликка тортилиши мумкин

ByМухбир

Fev 11, 2021

Маьлум бўлишича, Интеллектуал мулк агентлигига «Ш.М.М» масъулияти чекланган жамияти томонидан «Севимли» телеканалида «Номус кучи» номли бадиий фильмдан муаллифнинг розилигисиз ҳамда тегишли шартнома расмийлаштирилмаган ҳолда фойдаланганлик ҳолати бўйича қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушди. Бу ҳақда агентлик Халқ сўзига маълум қилди.

Ушбу мурожаат Агентлик томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Жиноят судига баённома киритилди. Эндиликда суд ҳолатни ўрганиб чиқиб, «Севимли» телеканалининг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Суд тегишли тартибда муаллифга етказилган моддий зарарни ундириш бўйича чоралар кўрмоқда.

Маълумот учун, 2020 йил 1 июлда «Номус кучи» номли бадиий фильмининг муаллифи бадиий фильмдан фойдаланиш бўйича мутлақ мулкий ҳуқуқни «Шох Мувад медиа» масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берган. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига кўра аудиовизуал асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектларидан бири ҳисобланади.

Ваҳолангки, «Номус кучи» бадиий фильми 2020 йил 13 ноябрда эфирга узатилган бўлиб, ушбу даврда ҳуқуқ эгаси билан аудиовизуал асардан фойдаланиш бўйича розилик олинмаган ва ҳеч қандай шартнома расмийлаштирилмаган.

«Шу ўринда, агар телеканалларда муаллифлик ҳуқуқи талаб қилинса, барча телеканаллар жавобгарликка тортилиши керак-ку деган эътирозлар пайдо бўлиши аниқ. Айтиш жоизки, Интеллектуал мулк агентлиги республикамиздаги телеканаллар маъмуриятига муаллифлик ҳуқуқларига амал қилиш кераклиги ва уларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик турлари мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган ва бу борада тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Аммо, «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга биноан асар муаллифи исталган вақтда ўз муаллифлик ҳуқуқларини талаб қилиши мумкин. Қолаверса, юқоридаги ҳолат каби, агар муаллиф Агентликка ўз ҳуқуқларини тиклаб бериши бўйича мурожаат қилмаса, Агентлик ўз-ўзидан қонуний чора кўриш ва ишни судга ошириш ваколатига эга эмас», дейилади хабарда.

555