Қўқонда кўчада турган велосипедни ўғрилаб кетган шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, 27-июл куни фуқаро Ш.A. Иибга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс В.Тўра кўчаси олдида қаровсиз қолган ўзига тегишли бўлган нарҳи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.У содир етганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Еслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир етган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
