Самарқанд вилоятида фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқанд вилоятида фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

ByМухбир

Avg 5, 2021

Маълум бўлшича, фуқаро Р.Й. бошқа бир фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида жойлашган Заманбап Эл аралик университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Эвазига 3500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган

46