• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Адолат” партияси президентлик сайлови учун номзодини кўрсатди

ByМухбир

Avg 5, 2021

24 октябрда ўтказиладиган сайловда “Адолат” СДПдан ким қатнашиши аниқ бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон президентлиги сайловидаги ўз номзодини маълум қилди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати маълумот берди.

Партия жорий йил 24 октябрда ўтказиладиган президентлик сайлови учун партия сиёсий кенгаши раиси, тарих фанлари доктори Баҳром Абдуҳалимов номзодини илгари сурди.

Баҳром Абдуҳалимов 1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог-шарқшунос. Илмий даражаси — тарих фанлари доктори.

У меҳнат фаолияти давомида Ливияда араб тили таржимони, Фанлар академияси шарқшунослик институтида қатор лавозимларда, Тошкент халқаро вестминстер университети проректори, президентнинг миллатлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

73