• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда талабалардан 9 млн сўм олган техникум ходими ушланди

ByМухбир

Avg 6, 2021

Маълум бўлишича, Қумқўрғон туманидаги Агросаноат техникуми ходими А.М.га пул зарур бўлиб қолади. У ўйлай-ўйлай техникумга шу йил ўқишга қабул қилинган талабаларни чув туширмоқчи бўлади. У талабаларни алдаб, 2021 йил ўқув йили учун қисман контракт пулларини тўлаб беришини айтади. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.


А.М. Халқобод маҳалласида яшовчи М.Б.дан 1.000.000 сўм, Азларсой маҳалласида яшовчи Х.Қ.дан 1.500.000 сўм, Боғаро маҳалласида яшовчи Ж.И.дан 1.045000 сўм ва бошқалардан жами 5.400.000 сўм пулларни олиб, ўзлаштириб кетади

Талабалардан бирининг ота-онаси буни пайқаб қолгач, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Ва А.М.га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

63