• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентдаги хусусий шифохонада нотўғри даволаниш сабабли коронавирус билан касалланган бемор вафот этди

ByМухбир

Avg 6, 2021

Маълум қилинишича , Бугунги кунда пойтахтимиздаги 25 та, вилоятлардаги 6 та хусусий шифохонага “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича рухсат берилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод РАҲИМҚУЛОВ. — Афсуски, сўнгги вақтларда тегишли тартибда рухсат олмаган айрим хусусий шифохоналар томонидан лаборатор (ПЗР) тасдиқланмаган пневмония касалликларини “бу коронавирус эмас” деган асос билан даволаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Натижада етарли даражада жиҳозланмаган, билим ва савияга эга бўлмаган, санитария талабларига риоя этилмаган бундай шифохоналарда даволанаётган беморлар оғир асоратлар билан коронавирусни даволашга ихтисослашган давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, “COVID-19” инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун ихтиёрий шартнома имзолаган айрим хусусий шифохоналарда ҳам даволаш стандартларига амал қилмаслик оқибатида беморларнинг аҳволи янада оғирлашиб, бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Такидланишича, Тошкентдаги “ASIA SHINE HOSPITAL” хусусий шифохонасида ўтказилган мониторинг давомида бу ерда беморларга юритилган касаллик тарихлари тўлиқ ва сифатли тўлдирилмаганлиги, “COVID-19”га чалинган шахсларни даволаш бўйича стандарт талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги, ташкилот “bemor.ssv.uz” электрон ахборот тизимига уланмаганлиги ҳамда коронавирус бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда тақдим этмасдан келганлиги аниқланди. Натижада йўл қўйилган камчиликлар ушбу шифохонада даволанган бемор аҳволининг оғирлашишига, кейинчалик эса давлат тиббиёт муассасисида вафот этишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Шу боис, ушбу хусусий муассаса билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича 2021 йил 19 июлда имзоланган шартномани бир томонлама бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Қолаверса, 10 августга қадар ушбу шифохонада коронавирус билан даволанаётган 16 нафар беморни бошқа шифохоналарга ўтказиш ҳамда мазкур санадан бошлаб бу йўналишда беморларни даволаш бўйича фаолиятини тўхтатишга мажбурий кўрсатма берилди.

Шу билан бирга, ушбу даволаш муассасада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига ҳам маълумот юборилади.

Вазирлик, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мулкчилик шаклидан қатъий назар “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда белгиланган диагностика ва даволаш стандартларига амал қилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб, ушбу даволаш муассасаларда назорат ишларини мунтазам олиб борилишини маълум қилади.

88