Жиззахда ўғил отасини уриб ўлдириб қўйди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жиззахда ўғил отасини уриб ўлдириб қўйди

Жиззахда ота ва ўғил ўртасида юзага келган келишмовчилик отанинг ўлими билан якун топди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган «Жиноят ва адолат» кўрсатувида маълум қилинди.

Кўрсатувда қайд этилишича, мазкур жиноят Жиззах шаҳaр Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари, шаҳар прокуратураси масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинган.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар, Бунёдкор маҳалласида ота ва ўғил орасида турли келишмовчиликлар сабаб жанжал келиб чиққан. Ўғил ўз отасига қўл кўтариб, унга жиддий жароҳат етказган. Натижада, ота олган жиддий жароҳатлари оқибатида вафот этган.

60