• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда «мойка» ходими ювиш учун қолдирилган Malibu’ни олиб қочди

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 2 август куни соат 14:30 ларда Наманган шаҳрида жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасида ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли О.А. ювиш учун қолдириб кетилган 25 ёшли А.А.га тегишли бўлган Malibu русумли автомашинани аввалига ювиб, сўнгра номаълум томонга бошқариб кетган. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида Malibu русумли автомашина Давлатобод тумани «Порлоқ» маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.

Ҳозирда О.А.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

71