Президентлик сайловида учинчи номзод ҳам маълум бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Президентлик сайловида учинчи номзод ҳам маълум бўлди

ByМухбир

Avg 6, 2021

“Миллий тикланиш” партияси президентликка Алишер Қодиров номзодини кўрсатди

А.Қодиров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Туркиянинг Эгей университетини, 2009 йилда Тошкент Молия институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Кўп йиллар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси тизимларида турли лавозимларда, шунингдек, Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари бўлиб фаолият юритган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

Рус, инглиз ва турк тилларини билади. Тўрт нафар фарзанднинг отаси.

119