Фарғона водийсиниг Қўқон – Бувайда перегонининг 7-км.нинг 5-пк.да № П–93-сонли Андижон – Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракати 20 дақиқага тўхтади
Тўхташ сабаби, локомотив бригадаси темир йўл излари ичи (колея)да ётган одамни кўрганидан сўнг фавқулодда тормозлашни қўллади. Поезд қўриқланадиган темир йўл кесишмаларидан бирининг ҳудудида тўхтади. Натижада соат 21:50 дан 22:10 гача ушбу жойда автотранспортнинг тирбандлиги юзага келди.
Мазкур фуқаро маст ҳолда бўлгани таҳмин қилинмоқда.Фавқулодда тормозланиш темир йўлда ётган одам устидан поезд ўтиши олди олинмади, лекин хайриятки, унинг танаси пўлат излари орасида бўлгани боис унга хеч нима килмаган. Бахтли тасоддиф туфайли у kishi нафакат боши омон қолди, ҳаттоки воқеа жойидан бош олиб қочишга муваффақ булди. Йўловчи поезд техник кўрикдан ўганидан сўнг, поезд белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатини давом еттирди.
