Оҳангаронда дори воситаларининг қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаганлар қўлга олинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Оҳангаронда дори воситаларининг қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаганлар қўлга олинди

Оҳангарон шаҳрида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларининг қиммат нархларда сотилишининг олди олинди

Маълум қилинишича , Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.А. ва Д.Х.лар пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 7 хил турдаги, жами 2 098 қути “Гепарин”, “Эноксапарин”, “Цефтраксон”, “Фавипиравир”, “Ремдесивир”, “Бактеразон” ва “Дексаметазон” номли дори воситаларини харидорга 160 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ахборот хизмати маълум қилди

Баҳолаш экспертизаси хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг умумий нархи 80,3 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

102